САЙЁР ҚАБУЛЛАР: МАҚСАДЛАР МУШТАРАК БЎЛДИ.
Наманган вилоятининг Чортоқ туманида вилоят ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари полковник О.Атахўжаев томонидан навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди. Унда тумандаги 3-сектор ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқаролар, аҳолининг турли қатлам вакиллари ҳамда ёшлар билан тўғридан тўғри мулоқот ўтказилиб, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида очиқ мулоқот ўтказилди. Сайёр қабулда шунингдек, бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, туман ҳокимлиги, туман Ички ишлар бўлими раҳбарлари ва дахлдор идора вакиллари иштирок этдилар. Тадбирда 150 нафар иштирокчи жам бўлишиб, турли мазмундаги 9 та мурожаатлар, ҳал бўлиши қийнаб келаётган муаммолар тингланди ва аксариятини ўз ўрнида бартараф этилишига эришилди. Мурожаатлардан 4 таси жойида ижобий ҳал этилган бўлса, 3таси юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди. Қолган 2 та мурожаатнинг ижроси назоратга олинди. Сайёр қабулда фуқаролар фақатгина муаммоли мурожаатлар билан чекланиб қолмай, ўз ҳудудларида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришлар ҳақида ҳам самимий фикрларини билдиришди. Тадбир якунида 16 ёшга тўлган 4 нафар ёшларга фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди. Бошқарма бошлиғининг сайёр қабуллари давом этмоқда.
Назира ОЛИМЖОНОВА, Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБнинг Ахборот хизмати инспектори