3 Март 2022 йил 444

Савдо растасидан телефон ва пуллар ўғирланди.

2022 йил 1 март куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 15:30 ларда, Наманган шаҳрида жойлашган аёллар дўконида савдо қилаётган вақтида, унинг эътиборсизлигидан фойдаланган номаълум шахс, савдо растаси устида қаровсиз қолдирган сумкаси ва ичида бўлган нархи 1.000.000 сўмлик “Артел-Т10” русумли уяли телефон аппарати, 200 АҚШ доллари ва 1.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ кичик тезкор вакиллари ва Миллий Гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Андижон вилояти Андижон туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 2 март куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech