Савдо дўконини тунаб кетганларнинг шахси аниқланди.
Жорий йил 22 февраль куни, Учқўрғон туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган аёл туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 22 февраль кунига ўтар кечаси номаълум шахс, маҳалласида жойлашган озиқ-овқат савдо дўконига деворини бузиб кириб, умумий нархи 2.363.000 сўмлик озиқ-овқат ва парфюмерия маҳсулотларини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган вилояти худудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Учқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Учқўрғон туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 23 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати