14 Август 2021 йил 350

Савдо дўконига тушган ўғри қўлга олинди.

2021 йил 13 август куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 01:05 ларда номаълум шахс, Наманган шаҳар Давлатобод туманида жойлашган савдо дўконининг эшигини бузиб кириб, у ерда бўлган 800.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар Давлатобод тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПМБ ТП профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 13 август куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech