22 Сентябр 2021 йил 334

Савдо дўконидан озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаганлар қўлга олинди.

2021 йил 20 сентябрь куни, Уйчи туманида яшовчи, 1963 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу кунга ўтар кечаси номаълум шахс, Уйчи туманида жойлашган савдо дўконидан умумий нархи 3.000.000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Уйчи туман ИИБ ҲПМБ профилактика инспекторлари ва вилоят ИИБ ТЭҚКБ ТЧХТБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Уйчи туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган ва Учқурғон туманида яшовчи, 2004 йилда туғилган фуқаролар содир этганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 21 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech