20 Сентябр 2022 йил 514

Савдо дўконидан ўғирланган маҳсулотлар эксперт криминалист томонидан аниқланган бармоқ изи ёрдамида топилди.

2022 йил 14 сентябрь куни Наманган шаҳар Обод МФЙ яшовчи, хусусий тадбиркор, ариза билан мурожаат қилган. Ариза муаллифи 12 сентябрь кунидан 14 сентябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Наманган шаҳар Яккатут МФЙ Уйчи кўчасида жойлашган савдо дўкон эшиги қулфини калит танлаш йўли билан очиб кириб, умумий нархи 15.000.000 сўмлик ҳар-хил турдаги кийим-кечакларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган. Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБ катта эксперти томонидан воқеа жойини кўздан кечириш давомида, олинган 4 дона қўл бармоқ излари шаҳар ИИО ФМБ ЭКБда мавжуд бўлган шахсни идентификация қилиш тизимида текширилганида, ушбу қўл бармоқ изларидан 3 донаси, Уйчи тумани Обод МФЙда яшовчи 2001 йилда туғилган ҳамда Давлатобод туманида яшовчи 2004 йилда туғилган икки нафар шахсларнинг бармоқларига мос келганлиги аниқланган. Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган шахслар қонуний тартибда ушланди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech