8 Июл 2021 йил 390

Савдо дўкони тунаб кетилди.

2021 йил 4 июль куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 4 июль кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Янгиқўрғон туманида жойлашган ўзига тегишли қурилиш материаллари савдо дўконига эшик қулфини бузиб кириб, дўконда бўлган умумий нархи 10.000.000 сўмлик икки дона мантиқозон, икки дона газ плита, кабеллар ва электр жиҳозларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech