29 Ноябр 2021 йил 374

Савдо дўкони қулфини бузган шахс пул ва буюмларни ўғирлаб кетди

2021 йил 24 ноябрь куни, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 22 ноябрь куни соат 12:00 дан соат 21:00 га қадар бўлган вақт  оралиғида номаълум шахс, яшаш хонадони олдида жойлашган савдо дўкони эшиги қулфини  бузиб кириб, дўкон ичида бўлган 3.000.000 сўм пул ва умумий нархи 800.000 сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Янги Наманган туман ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари, ЖҚБ катта тезкор вакиллари ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 25 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech