5 Апрел 2022 йил 404

Сартарошхонага ўғирликка тушган шахс қўлга олинди.

Жорий йил 3 апрель куни Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган аёл ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 17:00 ларда, яшаш уйи олдида жойлашган сартарошхонасининг эшиги очиқ қолганлигидан фойдаланган номаълум шахс, у ерда бўлган 5.500.000 сўм пул ва нархи 200.000 сўмлик 1 дона қайчисини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар Янги Наманган туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган шаҳар Гулистон МФЙда яшовчи, 1972 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech