8 Январ 2024 йил 3149

Сайёр ўқув йиғини иштирокчилари учун якуний имтиҳонлар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 27 августдаги “Ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги 310-сон буйруғига мувофиқ ҳамда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жорий йил 10 декабрдаги 253-сон буйруғига асосан, вилоят Ички ишлар органларига тўғридан-тўғри танлов асосида қабул қилинган ходимлар билан бошланғич касбий тайёргарлик ўқув йиғинлари бошланган эди.

Мазкур йиғин Наманган вилояти Мудофаа ишлари бошқармаси ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказида ташкил этилган мазкур ўқув йиғини якунига кўра, ходимлардан ўқув машғулотлари давомида билим ва амалий кўникмаларни қай даражада эгаллаганликларини аниқлаш мақсадида, синовлар қабул қилинди.

Дастлаб ходимлардан хизмат, маънавий-маърифий, ахборот технологиялари йўналишлари ҳамда хизмат интизоми кодексини қай даражада ўзлаштирганликларини аниқлаш мақсадида тест синовлари олинди. Шундан сўнг, жанговар тайёргарлик машғулотлари бўйича ўқ отиш тайёргарлигидан электрон-симуляцион ўқ отиш тирида синовлар қабул қилинди. Жисмоний тайёргарлик йўналиши эса ходимларнинг чаққонлиги, тезкорлиги ва чиниқувчанлигини яна бир бор синовдан ўтказди, десак муболаға бўлмайди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech