28 Декабр 2020 йил 442

“Саховат уйи”да байрам шукуҳи.

Ўзбек халқи яқинларга бўлган меҳр оқибати, меҳмондўстлиги миллий урф-одатлари билан бошқа тавлатлардан ажралиб туради. Айниқса байрам арафаларида нафақат яқинлар балки кўнгли ўксик болажонлар, меҳрга зор инсонлар ҳолитдан хабар олиш ҳам миллатимизга ҳос бўлган анъаналардан биридир.

Янги йил байрами кириб келаётгани муносабати билан Наманган вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХБ жамоаси томонидан ҳам ушбу анъанага содиқ қолган ҳолда Наманган шаҳридаги кексалар ва ногиронлар саҳоват уйига ташриф уюштирилди.

Ходимлар отахон ва онахонларнинг дуоларини олиб улар билан самимий суҳбат қуришди. Сўнгра байрам дастурхони ташкил этиб, уларга янги йил совғалари тақдим этилди. Кичик эътибордан боши кўкка етган кексаларимиз юртимиз тинч, байрамлар кўп бўлишини тилаб дуога қўл очишди.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech