26 Июн 2021 йил 412

Россиядан ушланган қидирувдаги шахс Наманган шаҳар ИИО ФМБ ВСҲга жойлаштирилди.

Шу йил 21 июнь куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Янгиқўрғон туманида яшаган, 2019 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан судланган, 1995 йилда туғилган фуқаро вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан юборилган қидирув топшириғига асосан, Россия Федерацияси Кострома вилоятидан ушланиб, Россия Федерацияси Бош Прокуратурасининг розилик хати ва Минск конвенциясига асосан Москва шаҳридан этап қилиниб, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ВСҲга жойлаштирилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech