18 Август 2025 йил
217
Ўғрининг қўл бармоқ излари фош этди
Жорий йилнинг 25 июль куни Наманган тумани, “Намуна” маҳалласида яшовчи, 1982 йилда туғилган, фуқаро М.Ферузанинг яшаш уйидан шу йил 20 июль кунидан 25 июль кунига қадар бўлган вақт оралиғида умумий нархи 36.720.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини номаълум шахс ўғирлаб кетган.
Ушбу ҳолат юзасидан Наманган тумани ИИБ Эксперт криминалистика гуруҳи ходимлари томонидан 3 дона яроқли қўл-бармоқ излари олиниб, вилоят ИИБ ЭКМда мавжуд бўлган “Шахсни автоматлаштирилган идентификация қилиш тизими” орқали текширилганда, номаълум шахс Наманган тумани, “Намуна” маҳалласида яшовчи 2000 йилда туғилган фуқаро Х.А эканлиги аниқланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати