28 Декабр 2022 йил 585

РЕСПУБЛИКАМИЗ ҲУДУДИДА 12 ОЙ ИЧИДА САМОЛЁТ БОРТИДА ЧЕККАНИ УЧУН 28 НАФАР ШАХСЛАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛДИ.

Республикамиз ҳудудида ҳаво кемаларида тамаки маҳсулотлари истеъмол қилгани учун 28 нафар йўловчилар маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда ХТББ терговчиси Нозим Ғуломов маълум қилди.

Жумладан, жорий йилнинг 5 ойи давомида ҳаво кемаларида содир этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича тизимли таҳлил олиб борилиб, натижасига кўра, йўловчилар томонидан ҳаво кемаларида ўзини тутиш қоидаларини бузиш ҳолатлари кўп кузатилаётганлиги аниқланди. Қайд этилган давр давомида Самолётларда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилганлиги учун 28 нафар йўловчилар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 122-моддасига асосан жавобгарликка тортилиб, уларга нисбатан 15 120 000 сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилган.

Нозим Ғуломовнинг қўшимча қилишича, ҳаво кемаларида ўзини тутиш қоидаларини бузиш - парвозлар хавфсизлигини хавф остига қўйиши, фавқулодда вазиятларга олиб келиши мумкинлигини инобатга олиниб, йўловчиларга тушинтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда ХТББ терговчиси Нозим Ғуломов

Наманган вилояти ИИБ ТХТБ ТГ катта терговчиси Қ.А.Абдураҳмонов

Text to speech