30 Май 2022 йил 681

Республика ишчи гуруҳининг Чортоқ туманидаги ўрганишлари

Дастлаб Ички ишлар вазирлиги масъул ходими Асқарали Бойназаров иштирокида тумандаги 57 та маҳаллада иш фаолият олиб бораётган ёшлар етакчилари ва ҳоким ёрдамчилари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Туман ҳокими Анваржон Отаходжаев, секторлар раҳбарлари, тегишли мутасаддилар қатнашган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги 92-сонли қарори ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар, жумаладан, иш ҳужжатларининг юритилиши, онлайн платформа орқали ишлаш, профилактика инспекторлари билан ҳамкорлик ва бошқа муҳим масалалар хусусида сўз юритилди.

Шундан келиб чиқиб, ёшлар етакчиларининг иш самарадорлигини ошириш зарурлиги таъкидланиб, келгуси вазифалар белгилаб берилди.

Шундан сўнг маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича Чортоқ туман штаби фаолияти ўрганилди.

Чортоқ туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, мутасадди раҳбарлар иштирокида 4-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда фаолият олиб бораётган ёшлар етакчиларига спорт жиҳозларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Албатта, бу каби эътибор ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятларини намоён қилишлари, энг асосийси маҳаллаларда соғлом турмуш тарзига эришишга хизмат қилади.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech