25 Ноябр 2021 йил 351

“Редми-8А” телефон ўғриси қўлга олинди

2021 йил 20 ноябрь куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 11:30 ларда, Давлатобод туманида жойлашган “Яшил” дехқон бозорида юрган вақтида номаълум шахс, эгнидаги курткасини чап чўнтагида бўлган нархи 2.500.000 сўмлик “Редми-8А” русумли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Давлатобод тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Давлатобод туманида яшовчи, 2018 йилда Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан судланган, 1977 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 21 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech