27 Март 2021 йил 381

Растадаги сумкани ўғирлаган шахс қўлга олинди

Жорий йил 26 март куни вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, туман ИИБ ЖҚБ бошлиғи, тезкор вакиллар ва ҲПБ профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, шу йил 16 март куни соат 13:00 ларда, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган аёлни Тўрақўрғон туманида жойлашган деҳқон бозорида савдо қилаётган вақтида савдо растаси устида қаровсиз қолдирган аёллар сумкаси ва унинг ичида бўлган 5.500.000 сўм пулларини ҳамда икки дона банк пластик карталарини ўғирлаб кетган шахс, шу туманда яшовчи 1982 йилда туғилган фуқаро эканлиги аниқланган ва ундан далилий ашё (1 дона аёллар сумкаси ва АТ Агро банк ва ДТ Ҳалқ банкига тегишли бўлган пластик карталар ҳамда 5.500.000 сўм пуллар) олинган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech