Расмий муносабат: ИИБ ходимлари томонидан ноқонуний ҳатти-ҳаракат содир этилмаган.
Ижтимоий тармоқларда “Уйчи туман ИИБ ходимлари томонидан менга нисбатан куч ишлатилди” изоҳи билан тарқалган ахборот юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати.
Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида қуйидагилар маълум бўлди. Мурожаат муаллифи М.А. жорий йилнинг 6 май куни туман ҳокимлиги биносига Ўзбекистон Республикаси Сенат раиси Танзила Норбоева келиб, йиғилиш ўтказаётган вақтда унинг қабулига кирмоқчи бўлган. Шу вақтда эшик олдида турган туман ҳокимлиги ва туман ИИБ ходимлари М.А.дан нима мақсадда келганлигини сўраган вақтида М.А. “Шахсий масалада келдим” деб, мақсадини яширганлиги боис унга туман ҳокимлиги вакиллари томонидан мурожати бўлса, қабул рўйхатига ёзилишини ва унга ёрдам берилишини, ножўя ҳатти-ҳаракат содир этмаслиги бўйича тушунтириш берилган. Бироқ, М.А. шу куни туман ҳокимлиги биносидан сенат раиси Т.Нарбаева машинасида чиқиб келаётган вақтида транспорт воситаси олдига ўзини ташламоқчи бўлган ва туман ҳокимлиги вакиллари ҳамда ходимлар томонидан ушлаб қолинган.
Шундан сўнг, ушбу ҳолат бўйича ИИБ ходимлари М.А.га қонуний тарзда тушунтириш ишлари олиб боришган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан М.А.нинг ўзи билан суҳбат олиб борилганда, 6 май куни ундан ходимлар томонидан тушунтириш хати олинганлигидан қўрқиб кетганлиги ва расмийлаштирилган материаллар маъмурий тартибда кўриш учун судга юборилмаслигини олдини олиш мақсадида ушбу ахборотни тарқатганлигини маълум қилди ҳамда ушбу ҳаракатидан пушаймонлигини билдирди.
Бундан ташқари М.А.нинг фуқаро М.О. ҳатти-ҳаракатларига қонуний баҳо берилишини сўраб, туман ИИБ бошлиғи номига ёзган аризаси юзасидан ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати