5 Июл 2021 йил 1009

Расмий муносабат: Ҳайдовчи қоида бузган ва қонуний талабга бўйсунмаган.

Жорий йилнинг 5 июль куни ижтимоий тармоқларда "Чортоқ туманида ГАИ, ППС ва ҳайдовчи ўртасида тортишув юзага келгани айтилмоқда" изоҳи билан тарқалган видеолавҳа юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати.

Жорий йил 4 июль куни соат 16:30 ларда, Чортоқ туман ИИБ ходимлари тумандаги “Деҳқон бозори”да жамоат тартибини сақлаш учун жалб этилиб, хизмат олиб бораётган вақтларида,

шу туманда яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро Т.Э. ўзига тегишли бўлган Кобальт русумли автомашинасини тўхташ мумкин бўлмаган жойга яъни  марказий чорраҳа ўртасига тўхтатиб, автомашиналар ҳаракатига халақит берган. Шу ҳудудда хизмат олиб бораётган, Чортоқ туман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори томонидан унинг олдига келиб ушбу ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128-моддаси 6-қисмини бузганлигини тушунтирилиб, унга нисбатан маъмурий баённома тузиш айтилганида, фуқаро ходимнинг қонуний талабларини бажармай автомашинага тегишли бўлган ҳужжатларни тақдим этмасдан, бақир-чақир қилиб, ҳудудга фуқароларни тўпланишига ва ҳодиса ижтимоий тармоққа тарқалишиги сабабчи бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан Чортоқ туман ИИБ ҲПМБ ТП профилактика инспектори томонидан фуқарога нисбатан Ўз.Р МЖтКнинг 183,194,128-моддаси 6-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech