16 Июл 2021 йил 1132

Расмий муносабат: Фохишахона ташкил этган аёлга нисбатан айблов хулосаси судга юборилган.

Ижтимоий тармоқларда "Наманган вилояти ИИБ бошлиғи A.I.Ataxodjev номига келган мурожаат" сарлавҳаси билан Наманган шаҳар Давлатобод туманида жойлашган 4-кичик тумандаги фохишабозлик ҳолати ҳақида баён этилган хабар юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати.

Хабарда номи келтирилган фуқаро М.Ш. 1986 йилда туғилган, 2 нафар фарзанди бор, муқаддам 10.05.2017 йилда ЖИБ Наманган шаҳар суди томонидан ЖКнинг 131-моддаси 4-қисми “б” банди билан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган, 24.01.2019 йилда Зангиота туман суди томонидан ўталмай қолган 3 йил 3 ой 16 кун муддатга аҳлоқ тузатиш жазосига алмаштирилган, Давлатобод туман, “Халқлар дўстлиги” МФЙ, 4-кичик туманда яшаб келаётган ушбу аёл аввалги хатоларидан ўзига тегишли хулоса чиқармай, хавфли рецидивист бўла туриб, ғаразли ёки бошқа паст ниятларда фохишахона ташкил қилиб, қуйидаги ҳолатда жиноят содир этган.

Жумладан, у Наманган шаҳрида ўтказилаётган "Орият" тадбири давомида, 2021 йил 30 апрель куни соат тахминан 17:30ларда ўзи яшаб келаётган хонадонида 100.000 (юз минг) сўм эвазига Чортоқ туманида яшовчи А.Т. ва З.О. билан жинсий алоқада бўлишлари учун фохишахона ташкил этганлиги аниқланган.

Мазкур холат юзасидан 2021 йил 01 май куни Наманган шаҳар, Давлатобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан М.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 131-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган ва тергов харакатлари олиб борилиб, 2021 йил «29» май куни судга юборилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech