19 Июл 2021 йил 707

Расмий муносабат: Аёлга хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилган.

Ижтимоий тармоқларда хорижга чиқиш биометрик паспортини олишга қийналаётган аёлнинг мурожаати юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати.

1971 йилда Сирдарё вилоятида туғилган У.О. 2021 йил 14 июнь куни Наманган шаҳар ИИО ФМБ МваФРБга хорижга чиқиш биометрик паспорти олиш учун ариза билан мурожаат қилган. Шу куни аёлнинг маълумотлари Вазирлар махкамаси хузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига юборилган, 26.12.2018 йил кунги “Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш тизимини яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси биометрик паспорт тизимини модернизация қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғриси”даги ПҚ-4079-сонли қарорига асосан аризада сўнгги 5 йилдаги мехнат фаолияти кўрсатилиши белгилаб қўйилганлиги, лекин фуқаро У.О. аризасида ишламаганлигини кўрсатганлиги сабабли текширув давомида хужжатлар ДПМда тўхтаб қолган, шу сабабли фуқаро билан гаплашиб, сўнгги 5 йилдаги мехнат фаолияти тўлиқ киритилгандан сўнг 2021 йил 6 июль куни аризаси қайта шакллантирилган.
2021 йил 14 июль куни хорижга чиқиш биометрик паспорти расмийлаштирилган ва тайёр бўлган хорижга чиқиш биометрик паспорти 2021 йил 17 июль куни Наманган шаҳар ИИО ФМБ МваФРБга келган.
2021 йил 19 июль куни Наманган вилояти МваФРБ бўлими бошлиғи томонидан телефон орқали фуқаро У.О.га тайёр бўлган паспортини олиб кетишини айтилганда ҳозирда вақти йўқлиги бўш вақтида олиб кетишини маълум қилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech