30 Сентябр 2020 йил 884

Расмий муносабат.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Маъмурий баённома тузган участка нозири хужжатларни охиригача ўқишга ҳам қўймади” номли видеомурожаат юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати.

Шу йил 27 сентябрь, якшанба куни Чуст тумани “Дехқон бозори” ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва карантин қоидаларига амал қилинишини назорат этиш, туман ҳокими раислигида ўтган комиссиянинг 10.08.2020 йил кунидаги “туманда короновирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш борасида кўрилаётган чора тадбирлар ҳамда аҳолининг санитария-эпидимологик осойишталигини таъминлаш учун кўрилиши лозим бўлган қўшимча чоралар тўғрисида”ги 12-сонли баёни ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда туман ИИБ бошлиғи томонидан тасдиқланган режа тақсимотга асосан хизматга жалб этилган Чуст тумани ИИБ 4-сонли ИИБ ҲПГ ТП профилактика инспекторлари бозор ҳудудида хизмат олиб бораётган вақтида соат 11-08да карантин вақтида тиббий ниқоб тақмасдан ҳаракатланиб келаётган фуқарога нисбатан профилактика инспектори томонидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-модда 1-қисмига асосан маъмурий баённомасини МЖтКнинг 294-моддаси (“Ҳуқуқбузарлик содир этган шахсга ўз хуқуқлари билан таништирилганлиги тўғриси”да) талаблари асосида ҳуқуқлари билан таништирилиб баённома расмийлаштирган.

Мазкур жараёнда фуқарога профилактика инспектори томонидан ҳуқуқлари билан танишганлиги юзасидан ўзининг шахсий имзоси билан муносабат билдирганлиги, шундай бўлсада фуқаро “менга ҳуқуқларимни тушунтирмаяпсиз”- деб профилактика инспекторига эътироз билдириб, бу ҳолатни ўзининг уяли алоқа телефони орқали тасвирга олган.

Шу ўринда интернет фойдаланувчиларига мурожаат қилмоқчимиз. Асл ҳолат ҳақида расмий маълумотга эга бўлмай туриб, хулоса қилишга шошилманг. Ўз қўли билан баённомани имзолагандан сўнг инспекторни тасвирга олиб, уни оммага тарқатган фуқаронинг ишини эса оқлаб бўлмайди.

Ҳурматли ҳамюртлар, ўз саломатлигингизга бефарқ бўлманг! Карантин чекловлари юмшатилди, бироқ тугамади. Кўчада ҳаракатланганда тиббиёт ниқобларидан фойдаланинг!

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech