3 Апрел 2021 йил 361

Қуритиш учун илиб қўйилган кийимлар ўғирлаб кетилди.

Жорий йил 29 март куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи 1968 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 15:00 дан соат 22:30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, кўп қаватли уйнинг ташқи томонида жойлашган спорт майдончасига қуритиш учун осиб қўйган умумий нархи 500.000 сўмлик аёллар кийим-кечакларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили, ҲПБ профилактика инспекторлари ҳамда Навбатчилик қисми навбатчиси ва навбатчи ёрдамчилар томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи 1979 йилда туғилган содир этганлиги аниқланган. Далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ТБ томонидан 2021 йил 31 март куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан 142421/2021-72-сонли жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech