17 Феврал 2022 йил 477

Қурилиши тугалланмаган меҳмонхонага ўғри тушди

2022 йил 12 февраль куни Поп туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 11 февраль кунига ўтар кечаси номаълум шахс, Поп тумани Қўшминор МФЙ ҳудудида жойлашган қурилиши якунланмаган меҳмонхонасидан умумий нархи 9.669.500 сўмлик 159 дона 16 мм ҳажмли арматуралари ва 2 дона прожекторларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Поп туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари, МГ Поп тумани ҚБ ходими ва ХПМБ профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Поп туманида яшовчи, 1999 йилда ҳамда 1996 йилда туғилган фуқаролар содир этганликлари аниқланган. Улардан далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech