Қулоқдаги зиракни ўғирлаган қиз ушланди.
Жорий йил 25 март куни, Наманган туманида яшовчи 2003 йилда туғилган қиз ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни соат 12:00 дан соат 14:00 гача бўлган вақт оралиғида Наманган шаҳар Шарқ Тонги маҳалласи ҳудудида жойлашган “З.М.Бобур” номли истироҳат боғида айланиб юрган вақтида номаълум шахс, қулоғини бир томонидаги нархи
2.500.000 сўмлик тилла балдоғини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Наманган шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПГ профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Гулистон МФЙда яшовчи 2003 йилда туғилган қиз содир этганлиги аниқланган ва ундан далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 26 март куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати