Қулоқчин тақиб юрган болани поезд уриб кетди.
Жорий йил 21 март куни соат 11:40 ларда, Наманган шаҳар Давлатобод тумани Элабод маҳалласидан ўтган Ровустон-Наманган темир йўл оралиғини 88 км. 6-пикетида, Ровустон бекатидан-Наманган бекатига ҳаракатланиб кетаётган, Қўқон локоматив депоси машинист бўлиб ишловчи, Фарғона вилоятида яшовчи, 1972 йилда туғилган фуқаро тепловозни 6 дона вагон билан бошқариб кетаётган вақтида, кулоқчиндан фойдаланган ҳолда темир йўл изидан кетаётган, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Натижада, фуқаро бош мия лат ейиши, жағ суягини синиши, ўнг қўли лат ейиши ташхиси билан РШТЁИМ Наманган филиалига ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган вилоят ИИБ Транспортда ХТБ ТГ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати