14 Сентябр 2020 йил 874

Қўзғатилган жиноят иши тугатилди.

Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси томонидан Гулсанам Алижонованинг жиноят иши юзасидан вилоят прокуратурасига жазони енгиллаштириш бўйича амалий ёрдам сўраб мурожаат этилган.
Шунингдек, Ёшлар иттифоқи Норин туман кенгаши Гулсанамнинг жамоат ишларида фаоллиги, 2019 йилдан буён волонтёр сифатида фаолият юритиши ва спортдаги ютуқларини инобатга олиб, қайта жиноят содир этмаслиги бўйича кафилликка олган.
Шунга кўра Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖПКнинг 84-моддаси, 5-қисми, 2-бандига асосан, Гулсанам Алижонованинг муқаддам судланмаганлиги, қилган ишидан пушаймонлиги, жабрланувчиларнинг даъвоси йўқлиги, содир этган ҳаракати унча оғир бўлмаган жиноятлар турига кириши, шунингдек, Ёшлар иттифоқи кафиллигини инобатга олиб, айблилик тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб, жиноят ишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech