8 Феврал 2021 йил 1402

Қўйни ўғирлаб кетган мактаб ўқувчилари қўлга олинди.

Жорий йил 6 февраль куни Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро шаҳар ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 3 февраль кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш уйи ҳовлисига томорқа эшигидан кириб, қўйхонада бўлган нархи 3.000.000 сўмлик бир бош қўйини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили 1-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ҳамда 3-сонли ИИБ ҲПГ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи Наманган шаҳридаги мактабнинг 11-синф ўқувчиси Р.П. ва синфдоши С.Б.лар содир этганликлари аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech