Қўшнисини тунаган аёлга жиноят иши қўзғатилди.
Жорий йил 16 май куни, Наманган туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 15 май куни соат 10:00 ларда, яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, яшаш хонадонига очиқ қолган дарвоза орқали кириб, хонадаги шкаф ичида бўлган умумий нархи 7.000.000 сўмлик 5 дона аёллар тилла узуги ва 1 дона аёллар тилла занжирини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган туман ИИБ ТЭҚКБ тезкор вакили ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни қўшниси, Наманган туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати