25 Август 2021 йил 355

Қўшниларнинг жанжали оғир жароҳатга сабаб бўлди.

2021 йил 6 август куни соат 22:30 ларда, Норин туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро, қўшниси 1974 йилда туғилган аёлни яшаш уйи олдида бақир-чақир қилганлиги учун ўзаро жанжаллашиб, 1980 йилда туғилган фуқаро қўлида бўлган тош билан аёлни юз қисмига уриб, тан жароҳати етказган.

Норин туман СТЭБнинг 2021 йил 23 август кунги хулосасида, аёлнинг тан жароҳати “Калла суяги яноқ равоғини синиши, чакка пешона чоки бироз силжиши, ўнг яноқ қулоқ ўнг пастки жағ соҳаси қонталашлари, бош ўнг чакка бўйин соҳалари лат ейиши” кўринишида бўлиб, қаттиқ ўтмас буюм таъсирида оғирлик даражасига кўра ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 23 август куни Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech