6 Октябр 2020 йил 563

Қўшниларнинг дарахт талашиши оқибатида улардан бири оғир жароҳат олди.

Шу йил 5 октябрь куни соат 09:30 ларда Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро қўшниси билан яшаш уйи олдидаги ғайноли дарахти унга тегишли эканлигини айтиб, ўзаро жанжаллашиб, қўлида бўлган мих қоқилган ёғоч бўлаги (река) билан қорин соҳасига бир маротаба уриб, оғир тан жароҳати етказган.

Янгиқўрғон ТТБнинг маълумотномасида, жабрланувчининг қорин олди қисмида катта чарвин йиртилган кўринишидаги жароҳати борлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech