Қўшнилар ўртасидаги жанжал юзасидан расмий муносабат.
Ижтимоий тармоқларда “Чуст туманидаги судхўр аёлга ИИБ ҳам индамаяпти” изоҳи билан тарқалган видеолавҳа юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати.
Чуст шаҳрида яшовчи фуқаро М.С. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда, 2021 йил 16 апрель куни соат 18:30 лар чамаси қўшниси Х.Ю. яшаш уйига келиб, у билан жанжаллашиб, уй ичига унинг рухсатисиз кириб, 1 дона телевизорини ўзбошимчалик билан олиб кетганлигини баён қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Шунингдек, Х.Ю. ҳам туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 16 апрель куни соат 18:50 лар чамасида яшаш хонадонига қўшниси М.С. бостириб келиб, эшиги тагидаги гулларни тепиб, буклетларни йиртиб ташлаб, “нимага хотинимдан қарзимни сўрадинг” деб бақир чақир қилиб, уни ҳақоратлаганлигини, уни телефон аппаратида видео тасвирга олиб, унга шантаж қилаётганлигини баён қилиб, қонуний чора кўришни сўраган.
Фуқароларнинг аризасини ўрганиш даврида, М.С.ни Х.Ю.дан 18.000.000 сўм қарзи борлиги, ҳозирга қадар ушбу пулларни тўламаганлиги, ушбу пулларни ундириш учун фуқаролик судининг қарори мавжуд бўлсада М.С. пулларни тўламаганлиги сабабли, Х.Ю. унинг яшаш хонадонига кириб, телевизорини олиб чиққиб кетганлиги, жанжал шунинг натижасида келиб чиққанлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати