15 Май 2023 йил
570
Қўшни қиз ўғри бўлиб чиқди
2023 йил 13 май куни Наманган шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 11:30 ларда номаълум шахс, яшаш уйи ётоқхонасидаги шкафда бўлган нархи 5.000.000 сўмлик бир жуфт тилла зирак ва бир дона узугини ўғирлаб кетганлини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни аризачининг 2003 йилда туғилган қўшниси содир этганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати