13 Июн 2023 йил
380
Қўшни ўғри бўлиб чиқди
2023 йил 8 июнь куни Мингбулоқ туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 28 май кунидан 8 июнь кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, яшаш уйига эшик қулфини бузиш йўли билан кириб, хонада бўлган умумий нархи 3.000.000 сўмлик уй-рўзғор буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни, аризачининг қўшниси, 1970 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Ашёвий далиллар олинган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати