12 Август 2023 йил 447

Қўшмачи аёл жиноят устида қўлга тушди

2023 йил 28 июль куни вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан Давлатобод тумани ҳудудида ўтказилган “Орият” тадбири давомида Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган аёл 2007 йилда туғилган вояга етмаган қизни Янгиқўрғон тумани Нанай дам олиш масканида жинсий алоқа қилишлари учун юбориш эвазига тадбир иштирокчисидан 1.000.000 сўм пулларни олган вақтида ушланган. Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 131-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech