Қўрқитиш йўли билан пул ундирмоқчи бўлган товламачи қўлга тушди
2022 йил 4 январь куни, Чортоқ туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил ноябрь ойида, Чортоқ туманида яшовчи, 2001 йилда туғилган аёл билан танишиб қолиб, телефон орқали гаплашиб юрганлигини, 2021 йил 30 декабрь куни, Чортоқ туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро унга қўнғироқ қилиб, аёл унинг шаръий никоҳида эканлигини айтиб, уни Чортоқ туман марказида жойлашган бозор олдига чақиртирганлигини, у ерга 3 нафар шахслар билан бирга келиб, уни “Нима сабабдан аёл билан гаплашяпсан, сени маҳаллангга бориб, шарманда қилиб, кейин ўлдириб юборамиз, агар 7.000.000 сўм пул берсанг, сенга тегмаймиз” - деб, товламачилик йўли билан ундан пул талаб қилаётганликларини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мазкур ариза юзасидан шу куни вилоят ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Чортоқ тумани марказидаги пайнет шаҳобчаси олдида пайнетчи, Чортоқ туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро 5.100.000 сўм пулларни олган вақтида далилий ашёлар билан ушланиб, пайнетчидан ушбу пулларни олиш мақсадида келган фуқаро ҳам ушланган.
Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати