3 Ноябр 2021 йил 348

Қоровул қурилиш материалларини ўғирлади.

Жорий йил 27 октябрь куни, Мингбулоқ тумани Ёшлик маҳалласида яшовчи, 1970 йилда туғилган фуқаро алоқа хати билан мурожаат қилиб, шу йил 22 октябрь кунидан 27 октябрь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, Поп тумани Мустақиллик маҳалласида жойлашган МЧЖга қарашли қурилиши тугалланмаган биносидан нархи 30.000.000 сўмлик қурилиш материалларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Туман ИИБ ТЭҚКБ ва ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, шу МЧЖ қоровули, Поп туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech