24 Феврал 2021 йил 401

Қоровул ўз ишхонасининг дарвозасини ўғирлади.

Шу йилнинг 21 февраль куни, Учқўрғон туманида яшовчи, 1959 йилда туғилган фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 19 февраль кунидан 21 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, нархи 15.000.000 сўмлик 1 дона жамғарма дарвозасини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган вилояти худудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни жамғармада қоровул бўлиб ишловчи, Наманган шаҳрида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 23 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech