28 Апрел 2022 йил 379

Қорамолларни далада қаровсиз қолдирманг.

Баҳор фаслидан бошлаб, қишлоқларда яшовчи аҳоли қорамолларини ўз томорқалари ёки ўша ҳудуддаги яйловларда боқишни бошлайди. Кўп ҳолларда чорва моллари ёки хонадонда парваришланаётган кам миқдордаги сигир ва бузоқларни қаровсиз қолдирилиши, уларнинг йўқолиши ёки ўғирланишига сабаб бўлади. Шу каби ҳолатларни олдини олиш мақсадида Янгиқўрғон тумани ИИБ ходимлари ва чорвачилик билан шуғулланувчи аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудлардаги профилактика инспекторлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ер эгалари ва далада меҳнат қилаётган юртдошларимиз билан бирма-бир суҳбатлашилиб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech