31 Июл 2021 йил
384
Қорамол учун олинган кредит машмашаси.
Жорий йил 10 июль куни, Чуст туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро унинг ишончига кириб, кредит олиб беришини айтиб, Чуст туманида жойлашган таъминот бўлимига олиб бориб, қорамол етаклаган ҳолатда фотосуратга тушириб, кредит чиққунига қадар ишлатиб туриш учун 300 АҚШ доллари олганлигини сўнг унга кредит чиқмаганлигини айтиб, ўғлининг номига ноқонуний равишда кредит чиқариб олганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 30 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати