19 Май 2021 йил 354

“Қорадори-2021” тадбирида уйида “Кўкнор” етиштираётган фуқаро аниқланди.

Жорий йил 12 май куни ўтказилаётган “Қорадори-2021” тадбири давомида, Тўрақўрғон туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори, ЖҚБ бошлиғи ва тезкор вакиллари томонидан, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1938 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида текширилганида, ҳовлисидаги экинлари орасида 1 туп кўкнор ўсимлигини экиб, парваришлаётганлиги аниқланган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу ўсимлик таркибида гиёҳванд модда сақловчи “Кўкнор” ўсимлиги эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жинояти иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech