4 Сентябр 2021 йил 339

“Қорадори-2021” тадбири давом этмоқда.

Жорий йил 30 август куни ўтказилаётган “Қорадори-2021” тадбири давомида, Наманган туман ИИБ ҲПМБ профилактика инспектори ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан, Наманган туманида яшовчи, 1959 йилда туғилган фуқарони яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ҳовлисидаги иссиқхона ичида 1 туп кўкимтир рангли, ўткир ҳидли, нашасимон гиёҳвандлик моддасига ўхшаш ўсимлигини экиб, парваришлаётганлиги аниқланган.

Наманган вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу ўсимлик таркибида гиёҳванд модда сақловчи “Каннабис” ўсимлиги эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 3 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech