23 Сентябр 2020 йил 573

“Қорадори-2020” тадбири натижаси

Шу йил 18 сентябрь куни ўтказилаётган “Қорадори-2020” тадбири давомида, туман ИИБ ва профилактика инспекторлари томонидан, Поп туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш уйи омборхонасида 5 литрлик темир сув идишда 1 туп наша ўсимлигини экиб, парваришлаётганлиги аниқланган.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу ўсимлик таркибида гиёҳванд модда тетрогидроканнабинол сақловчи, каннабис (наша) ўсимлиги эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 22 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech