4 Ноябр 2020 йил 560

“Қорадори-2020” тадбири.

Шу йил 19 октябрь куни ўтказилаётган “Қорадори-2020” тадбири давомида, Тўрақўрғон туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан соат 23:30 ларда туман ҳудудида бемақсад юрган фуқаро ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнида бўлган спорт кийими олд чап чўнтагидан оқ қоғозга ўралган, қуруқ холдаги майдаланган, ўткир хидли, гиёхванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 5,41 грамм бўлган “Марихуана” гиёхвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 2 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech