9 Феврал 2021 йил 377

Қора молни ўғирлаган шахс қўлга олинди.

2021 йил 8 февраль куни, Поп туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 1 февраль кунига ўтар кечаси номаълум шахс, яшаш ҳовлисига девори ўралмаган жойидан кириб, молхонасида бўлган нархи 10.000.000 сўмлик бир бош молини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Поп туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Поп туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 8 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech