Қора дорига қарши кураш тадбирлари натижаси.
Шу 13 ноябрь куни ўтказилаётган “Бирдамлик 2020” тадбири давомида, вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ 2-отряд командирининг ўринбосари ва сафдор ходимларининг берган хабарига кўра, Косонсой туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан Косонсой туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган фуқарони яшаш хонадони холислар иштирокида текширилганида, яшаш уйида 2 дона оқ қоғозга ўралган, ўткир ҳидли, кўкимтир рангли, моддаларни сақлаб келаётганлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.
Наманган вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 27,38 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 24 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Шу куни Чортоқ туман ИИБ ТЭҚКБ тезкор вакили томонидан, Чортоқ туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган фуқарони яшаш уйида тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилганида, яшаш уйи том қисмидан, қуритилган ҳолатдаги 4 туп кўкимтир рангли, ўткир хидли гиёҳванд моддасига ўхшаш ўсимлик ҳамда 4 тупдаги қуруқ ҳолдаги барглари ва уруғлари сидирилган гиёҳванд моддасига ўхшаш ўсимликлар новдалари борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.
Намаган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, биринчи ўрамдаги модданинг соф оғирлиги 626,11 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги, иккинчи ўрамдаги модданинг соф ғирлиги 500,54 грамм бўлган “Каннабис” (наша) ўсимлиги эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 23 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
17 ноябрь куни Мингбулоқ туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан туманда яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқарони яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонада бўлган ёғоч сандиқ ичидан ўткир ҳидли, кўкимтир рангли, гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 160.04 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 23 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
24 ноябрь куни Мингбулоқ туман ҳудудида ўтказилган “Тинтув” тадбири давомида, вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ 1-отряд сафдор ходимлари томонидан олинган маълумотга асосан, шу йил 17 ноябрь куни, Мингбулок туманида яшовчи, 1971 йилда туғилган фуқарони яшаш хонадонида тинтув тергов ҳаракатлари ўтказилганда, яшаш хонадонидаги гилам тагидан ва ётоқхонасидаги тўшак тагидан ўткир ҳидли, кўкимтир рангли моддалар борлиги аниқланиб, холислар иштирокида текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБ нинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг умумий соф оғирлиги 2,97 грамм “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонмидан 2020 йил 24 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати