Қонундан қочганлар ҳибсга олинди.
Шу йил 5 декабрь куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, 1990 йилда туғилган фуқарони Наманган вилояти ИИБ МваФРБ катта инспектори ва Янгиқўрғон тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан Наманган тумани катта Тошбулоқ маҳалласидан ушланиб, вилоят ИИБ 6-ТҲга жойлаштирилган.
6 декабрь куни ўтказилаётган “Қидирув” тадбири давомида, Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган, Андижон шаҳрида яшаган, 2005 йилда Ўз.Р ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми билан судланган, 1980 йилда туғилган фуқарони Ўз.Р ИИВ ЖҚББ катта тезкор вакиллари ва Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ ходимлари томонидан Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳудудидан ушланиб, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ВСҲга жойлаштирилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати