18 Август 2021 йил 364

Қаровсиз қолдирилган велосипед ўғирлаб кетилди.

2021 йил 14 август куни соат 18:00 ларда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 18:00 ларда номаълум шахс, яшаш уйи олдида қаровсиз қолдирилган нархи 1.500.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шахрида яшовчи, 1974 йил туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 16 август куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech