9 Январ 2021 йил 791

“Қўл жанги” вилоят биринчилигида фахрли ўринларни эгаллаганлар тақдирланди.

Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг жанговор шайлиги, жисмоний тайёргарлигини синовдан ўтказиш, уларда спортга бўлган қизиқишни янада ошириш мақсадида тизимда турли мусобақалар мунтазам тарзда ўтказиб келинмоқда.

Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг буйруғига асосан 25-26 декабрь кунлари ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг “Қўл жанги” тури бўйича вилоят биринчилиги мусобақаси ўтказилди.

Унда жами 125 нафар спортчи ходимлар иштирок этишди. 65, 70, 75, 80, 85, 90 килограмм вазн тоифасида ўтказилган мусобақа қизғин курашга бой ўтди. Вилоят биринчилиги якунига кўра ғолиблар аниқланиб уларга бошқарманинг медал ва қимматбаҳо совғалари тантанали топширилди.

Бу каби мусобақалар ходимларда жанговор руҳни жонлантириш билан бир қаторда уларнинг ўз касбига бўлган масъулиятини ҳам оширишга хизмат қилади. Ўйлаймизки ғолиблар бу ғалаба билан чекланиб қолишмайди ва бунданда юқори марраларни забт этишади.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech