21 Декабр 2020 йил
433
Тамаки қоғозига ўралган "Гашиш"
2020 йил 16 декабрь куни Наманган вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган “Назорат харид” тадбири давомида, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган фуқаро, Наманган шаҳар Давлатобод тумани ҳудудида тадбир иштирокчисига 250.000 сўм пул эвазига сигарета қоғозига ўралган, ўткир хидли, кўкимтир рангли моддани сотган вақтида ушланган.
Наманган вилоят ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 0,67 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 18 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати